Бугун 17 июнь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Россияда сайловлар вақтида интернет ва алоқа чекланиши мумкин

Россияда сайловлар вақтида интернет ва алоқа чекланиши мумкин

Марказий сайлов комиссияси фуқароларни вазиятга тушуниш билан қарашга чақирди.

Элла Памфилова Россия ҳудудларида сайловлар даврида интернет ва алоқа хизматларида узилишлар кузатилиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, бундай чекловлар хавфсизлик чоралари доирасида жорий этилиши мумкин.

Памфилова фуқароларни бу ҳолатни тушуниш билан қабул қилишга чақириб, интернет блокланиши билан боғлиқ ноқулайликлар бир тарафда, инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш эса иккинчи тарафда туражагини таъкидлади.

Шу билан бирга, Марказий сайлов комиссияси раҳбари сайлов комиссиялари бундай шароитларда ишлашга мослашиб бўлганини ва ҳатто мобил интернет чекланган ҳолатларда ҳам масофавий электрон овоз бериш жараёнларини ташкил эта олишини билдирди.

Россияда Ягона овоз бериш куни 2026 йил 20 сентябрга белгиланган. Бу кунда Россия Давлат Думасининг тўққизинчи чақириқ депутатлари, ҳудудлар раҳбарлари, минтақавий қонунчилик органлари депутатлари ҳамда маҳаллий ҳокимият вакиллари сайланади.

Овоз бериш жараёни уч кун давом этади.

Киритилди: 22:23 16.06.2026. Ўқилди: 261 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!