Депутатлар айрим тоифадаги ишларни кўриб чиқиш учун сунъий интеллектдан фойдаланишни таклиф қилишди, деб хабар қилмоқда 360 телеканали.
Хусусан, ўзаро низоларсиз ажралиш жараёнлари, уй-жой коммунал хизматлари ва кредитлар бўйича баҳссиз қарзларни ундириш – тўғридан-тўғри “Госуслуги” портали орқали рақамли судлар ёрдамида ҳал қилиниши мумкин, дейилади таклифда.
Экспертлар бунинг учун ҳали эрта эканини, авваламбор, ҳуқуқий база мавжуд эмаслигини, иккинчидан сунъий интеллект ривожланиш даражаси ҳали етарли эмаслигини таъкидлашмоқда.