Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Россияда оғир аҳволга тушган ўзбекистонлик аёл уч нафар фарзанди билан ватанга қайтарилди

Россияда оғир аҳволга тушган ўзбекистонлик аёл уч нафар фарзанди билан ватанга қайтарилди

Ўзбекистон элчихонаси томонидан оғир аҳволга тушиб қолган юртдошимизга уч нафар вояга етмаган фарзанди билан Ватанга қайтишида ёрдам кўрсатилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Қайд этилишича, элчихонанинг консуллик бўлимига Ўзбекистон фуқароси А.С. томонидан мурожаат келиб тушган. У ўз мурожаатида 15 йилдан ортиқ вақт давомида Россия ҳудудида қонуний мақомсиз яшаб келгани, ҳужжатлар ҳамда молиявий имкониятларининг мавжуд эмаслиги сабабли фарзандлари учун муносиб шарт-шароит ярата олмаётганини билдириб, Ўзбекистонга қайтишда амалий ёрдам сўраган.

Консуллик бўлими ходимларининг тезкор саъй-ҳаракатлари натижасида Россиянинг тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда аёлнинг уч нафар фарзандига туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар ва консуллик йиғимлари ундирилмаган ҳолда қайтиш гувоҳномалари расмийлаштириб берилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси кўмагида аёл ва унинг фарзандлари учун “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Москва Урганч йўналиши бўйича авиачипталар харид қилиниб, уларнинг ватанга хавфсиз қайтиши таъминланган.

Киритилди: 17:40 17.07.2026. Ўқилди: 806 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!