Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Россияда мушкул аҳволда қолган юртдошларимиз Ўзбекистонга қайтарилди

Россияда мушкул аҳволда қолган юртдошларимиз Ўзбекистонга қайтарилди

Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари кўмагида Россиянинг Екатеринбург шаҳрида мушкул аҳволда қолган ватандошларимиз доимий яшаш манзилига қайтарилди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги маълум қилди.

Ўзбекистон Бош консулхонадан олинган маълумотга кўра, ҳамюртимиз С.Л. Екатеринбург шаҳрига турмуш ўртоғи билан вақтинча ишлаш мақсадида келган қизи М.О.нинг туғруқхона билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилиш беришни сўраб мурожаат қилган.

Бош консулхона ҳузуридаги "Аёллар кенгаши" раиси мазкур мурожаатни ҳар томонлама ўрганиб чиқди. Маълум бўлишича М.О. Екатеринбург шаҳрида турмуш ўртоғи, онаси ва вояга етмаган фарзанди билан яшаб келган. Турмуш ўртоғи оилавий келишмовчилик сабаб уларни ташлаб кетган.

Маҳаллий шифокорлар билан олиб борилган маслаҳатлар натижасида бўлғуси онанинг ҳомиласига ва Ўзбекистонга қайтиши учун таҳдидлар йўқлиги маълум бўлди.

Бош консулхона ходимлари ва Свердловск вилоятидаги фаол ватандошлар кўмагида ҳамюртларимизнинг доимий яшаш манзилига етиб олиши учун "Екатеринбург-Тошкент" йўналишидаги самолётга чипта харид қилиб берилди.

Ўзбекистон дипломатлари мазкур оилани 3 май куни Екатеринбург шаҳридаги "Кольцово" халқаро аэропортидан Тошкент шаҳрига кузатиб қўйишди.

Киритилди: 11:57 06.05.2025. Ўқилди: 533 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!