Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Россияда муҳожирларнинг турмуш қуриши қийинлаштирилмоқда

Россияда муҳожирларнинг турмуш қуриши қийинлаштирилмоқда

Россия ФҲДЁ ходимлари агар хорижлик келин ёки куёв назорат остидаги шахслар реестрига киритилган бўлса, никоҳни рўйхатдан ўтказишни рад этишлари мумкин.

Бу ҳақда Россия Федерацияси Адлия вазирлиги буйруғига асосланиб, “РИА Новости” хабар бермоқда.

Ички ишлар вазирлигининг янги қоидалари 2025 йил 5 февралдан кучга киради. Эндиликда ФҲДЁ ходими хорижлик ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг назорат қилинадиган фуқаролар рўйхатида мавжудлигини текшириши мумкин бўлади. Ушбу рўйхатда бўлиш никоҳни рўйхатга олишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

"Россия Федерациясидаги хорижий фуқароларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида" Федерал қонунининг янги нормаларига мувофиқ, Россияда қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаган чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга чиқариб юбориш тартиби қўлланилади. Улар назорат қилинадиган шахслар реестрига киритилади.

Киритилди: 00:30 08.01.2025. Ўқилди: 838 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!