ФСБ маълумотига кўра, “Антивоенный комитет России” деб номланган ва Россияда фаолияти номақбул деб топилган ташкилот аъзоларига қарши зўравонлик йўли билан ҳокимиятни эгаллаш, террорчилик ташкилотини тузиш ва террорга даъват қилиш моддалари бўйича иш очилган.
Жиноят иши Ходорковскийдан ташқари собиқ бош вазир Михаил Касьянов, шахмат бўйича жаҳон чемпиони Гарри Каспаров, сиёсатчи Леонид Гозман, галерист Марат Гельман, сиёсатчи Владимир Кара-Мурза, журналист Виктор Шендерович, собиқ депутат Дмитрий Гудков, актёр Артур Смольянинов, сиёсатшунос Екатерина Шульман ва тадбиркор Евгений Чичваркинга ҳам тааллуқли экани айтилган.
ФСБ маълумотича, “Антивоенный комитет России” 2022 йил февраль ойида ташкил этилган бўлиб, унинг мақсади ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллаш ва конституциявий тузумни ўзгартириш бўлган.
Тергов органлари Ходорковский ва унинг ҳамфикрлари фаолиятини молиялаштириш ҳамда Украинадаги айрим қуролли тузилмалар билан алоқаларини текширмоқда.