Бугун 19 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Россияда мигрантларнинг хорижга пул ўтказмаларига солиқ солиш таклифи илгари сурилди

Россияда мигрантларнинг хорижга пул ўтказмаларига солиқ солиш таклифи илгари сурилди


Россия Либерал-демократик партияси (ЛДПР) чет эл фуқароларининг Россиядан хорижга амалга оширадиган пул ўтказмаларидан 5 фоиз миқдорида мажбурий йиғим жорий этишни таклиф қилди. Маълумотларга кўра, ушбу ташаббус аллақачон молия вазирига юборилган.

ЛДПР етакчиси Леонид Слуцкий томонидан Россия Молия вазирлиги раҳбарига юборилган таклифга банклар ва тўлов тизимлари ўтказма суммасининг 5 фоизини автоматик равишда ушлаб қолиши ва бу маблағларни федерал бюджетга ўтказиши керак бўлади.

"Агар пул Россияда ишлаб топилган бўлса, унинг бир қисми шу ерда қолиб, иқтисодиётимиз ва халқимиз учун ишлаши керак", — деди Леонид Слуцкий.

Унинг фикрича, янги йиғим федерал бюджетнинг қўшимча даромад манбаига айланади. ЛДПР, шунингдек, бу йиғим чет эл фуқароларининг Россияда бўлиши билан боғлиқ бюджет харажатларини қисман қоплаш имконини беради, деб ҳисоблайди.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, мигрантлар ҳар йили Россиядан 25 миллиард долларга яқин маблағни олиб чиқиб кетади. Мисол тариқасида 2025 йил маълумотлари келтирилган. Унга кўра, Россиядан Қирғизистонга пул ўтказмалари ҳажми 3,2 миллиард долларни, Ўзбекистонга эса қарийб 18,9 миллиард долларни ташкил этган.

Киритилди: 09:20 18.09.2026. Ўқилди: 671 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!