Россия Давлат Думаси депутатлари мигрант оилалардан бўлган 1–11-синф ўқувчиларига бепул таълим беришни тақиқловчи қонун лойиҳасини тайёрламоқда.
Янги ташаббусга кўра, чет эллик болалар рус мактабларида пулли таълим олиши керак, рус тилини билиш учун фақат 3 марта тест топшириш имкони берилади.
Депутат Ярослав Ниловнинг айтишича, аввал рад этилган лойиҳага айнан мана шу ўзгартиришлар киритилган ва ҳозирда фракциялараро мақомда Давлат Думасига қайта тақдим этиш режалаштирилган.