Россияда мигрантларга бир нечта телефон рақамларидан фойдаланишни тақиқлаш режалаштирмоқда.
"Россия Давлат Думасининг Меҳнат, ижтимоий сиёсат ва фахрийлар ишлари бўйича қўмитаси раҳбари Ярослав Нилов хорижликларнинг бир нечта абонент рақамига эга бўлишини тақиқловчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди", дея хабар бермоқда ТАСС агентлиги.
Ниловнинг сўзларига кўра, мигрантларнинг биттадан ортиқ бўлган телефон рақамига эгалик қилишини чеклаш зарурлиги тўғрисидаги қонун лойиҳаси мамлакатда хавфсизлик даражасини ошириш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.
2025 йил 1 январдан бошлаб хорижликларнинг ўз номига 10 дан ортиқ абонент рақамини рўйхатдан ўтказишига тақиқ кучга кирган эди. Ушбу ҳужжатга кўра, хорижий давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар алоқа операторлари билан фақат шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатган ҳолда ва биометрик маълумотлардан мажбурий фойдаланган ҳолда идораларга шахсан келиб, шартномалар тузишлари мумкин.
Россия фуқаролигига эга шахслар учун янги қоидалар 2025 йил 1 апрелдан кучга кирган ва уларга 20 тадан кўп бўлмаган SIM-картага эга бўлишга рухсат этилади.