Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Россияда кўприк қулаб тушди - 7 киши ҳалок бўлди

Россияда кўприк қулаб тушди - 7 киши ҳалок бўлди

Россия Федерациясининг Брянск вилоятида кўприкнинг қулаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 69 киши тан жароҳати олди.

Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари шикастланган вагонлар ва поезд локомотивини кўздан кечирмоқда, дейилади департамент хабарида. Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш учун 180 га яқин мутахассис ва 60 бирлик техника жалб этилган.

Маълум қилинишича, 31 май куни кечга яқин Вигоничи қишлоғи яқинида минтақада автомобиллар ўтадиган кўприк қулаб тушган. Ўшанда ўтиш жойи остидан йўловчи поезди ўтаётган эди: у иншоотлар остида қолиб кетди.

Mash Телеграм-канали юк машинаси ва енгил автомобиль "иншоот остидан учиб кетгани" ҳақида хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, кўприкнинг қулашига таянчнинг синиши сабаб бўлган.

Москва темир йўли (Россия темир йўллари бўлими) матбуот хизмати Брянск вилоятидаги кўприкнинг қулашига транспорт фаолиятига ноқонуний аралашиш сабаб бўлганини маълум қилди.

"Тезкор маълумотларга кўра, кўприкнинг темир йўл рельсларига қулаши натижасида, афсуски, етти киши ҳалок бўлди. 69 нафар жабрланувчи, жумладан, уч бола Брянск вилоятидаги тиббиёт муассасаларига етказилди", — деди Брянск мэри Александр Богомаз.

Киритилди: 10:07 01.06.2025. Ўқилди: 766 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!