Айни пайтда мазкур ҳолат Россия Федерациясининг амалдаги қонунчилиги доирасида ўрганилмоқда.
“Newslab” нашрининг хабар беришича, Россиянинг Красноярск ўлкаси Емельяновский туманида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан “Корона” банкет залида махсус операция бўлиб ўтди.
махсус бўлинмалар ходимлари кўнгилочар масканга бостириб кирган бу жойда хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев концерт бераётган бўлган.
Хабарда айтилишича, рейд давомида жами 620 нафар шахс текширувдан ўтказилди. Тинтувнинг асосий мақсади Россияга чет элдан келган фуқаролар ва гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланиши мумкин бўлган шахсларни аниқлашдан иборат бўлган. Шунга қарамай, ҳеч бир меҳмондан тақиқланган нарса ёки модда топилмади.
Шу билан бирга, 26 нафар хорижлик полиция бўлимига олиб кетилди. Текширувлар жараёнида улардан саккиз нафари Россия ҳудудида ноқонуний равишда бўлгани аниқланди. Қолганларига нисбатан ҳам ҳужжатлар тўлиқ ўрганиб чиқилди.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги мазкур ҳолатга муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, Агентликнинг Россиядаги ваколатхонаси томонидан Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, лицензияга эга адвокат воқеа жойига юборилди.
Айни пайтда мазкур ҳолат Россия Федерациясининг амалдаги қонунчилиги доирасида ўрганилмоқда.