Россияда аллақачон 11 минг нафар КХДР аскари бор. Бу ҳақда Жанубий Корея Миллий хавфсизлик кенгаши хабар берди.
Корея Миллий хавфсизлик кенгашнинг ёпиқ брифингида билдирилган асосий маълумотлар:
◾️ Россиядаги 11 минг шимолий кореялик аскарнинг бир қисми мамлакатнинг ғарбий қисмига кўчирилди ва машғулотлардан ўтмоқда;
◾️ Шимолий Корея қўшинларининг бир қисми Курск вилоятига, бошқа бир қисми эса Донбассга юборилиши мумкин. Сеул КХДР аскарлари ҳарбий ҳаракатларда қатнашганини ҳозирча тасдиқлай олмайди;
◾️ Шимолий Корея аскарлари келиб чиқишини яшириш учун рус ҳарбийлари кийимида ва рус қуроллари билан қуролланган. Уларни бурятлар деб эълон қилиши режалаштирилган;
◾️ Россиядаги КХДР ҳарбий контингенти орасида генераллар ва юқори мартабали зобитлар ҳам бор. Аммо уларнинг аксарияти пиёда аскарлардир;
◾️ Жанубий Корея расмийлари КХДР аскарларининг Россияда пайдо бўлишига қандай муносабатда бўлишни ҳозирча ҳал қилмаган.
◾️ Агар Сеул Киевга қурол етказиб беришга қарор қилса, бу мудофаа қуролларидан бошланади.
Экспертларнинг фикрича, Украина аллақачон Жанубий Корея қуролларини олмоқда, бироқ бевосита эмас, балки учинчи давлатлар, масалан, АҚШ орқали.