Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Россияда 500 грамм олтин ва 87 та олмосдан тайёрланган ноёб танга чиқарилди

Россияда 500 грамм олтин ва 87 та олмосдан тайёрланган ноёб танга чиқарилди

Россиянинг Сбербанк банки қимматбаҳо металлар ва тошлар билан безатилган янги коллекцион тангани тақдим этди. Унинг асосини 500 грамм олтин ташкил этади, безагида эса 87 та олмосдан фойдаланилган.

Мазкур маҳсулот Россия империяси тарихидаги ноёб тангалардан бири — "Елизавета Петровна империали"нинг замонавий нусхаси ҳисобланади.

Коллекцион танга 999 пробали юқори софликдаги олтиндан тайёрланган. Унинг ташқи кўринишида тарихий тангага хос бадиий элементлар сақланган.

Ҳар бир нусха махсус қўл меҳнати билан яратилган кумуш тамаки қутиси билан бирга тақдим этилади. Қути дизайнида императрица Елизавета Петровна ҳукмронлиги даврига хос барокко услубидан фойдаланилган.

Танга тарихий нумизматика ва қимматбаҳо буюмлар коллекционерлари учун мўлжалланган.

Киритилди: 16:00 13.11.2026. Ўқилди: 497 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар