Бу ҳақда Киев вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Тимур Ткаченко маълум қилди. Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизматининг аниқлик киритишича, ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор.
Ткаченконинг баёнотгиа кўра, ҳужум оқибатида турар жой биноси, хўжалик иншоотлари ва автомобилларга зарар етган, нотурар жой биноси ҳудудида ёнғин чиққан.
Киевда тунги ҳужум оқибатида тўрт киши жароҳат олган, пойтахтнинг Оболон туманида ёнилғи резервуарларида ёнғин юз берган, деб хабар берди шаҳар маъмурияти.