Агентлик ҳисоб-китобларига кўра, Россиянинг Украинага кенг қамровли босқини бошланган 2022 йилдан 2025 йилгача бўлган даврда Шимолий Кореянинг хориждан олган даромадлари олдинги тўрт йиллик даврдаги кўрсаткичдан қарийб тўрт баробарга ошиб, 22 миллиард долларга етган.
Қайд этилишича, даромадларнинг асосий манбаси Россияга қурол-яроғ етказиб бериш бўлган. Бу Пхеняннинг Россиядан оладиган даромадларининг 90 фоизидан ортиғини ташкил этган.
Шунингдек, Украинага қарши урушга ҳарбийларни жўнатиш, Хитой билан савдо-сотиқ ва шимолий кореялик хакерлар томонидан криптовалюталарнинг ўғирланишидан ҳам КХДРга маблағлар келиб тушган.
"Бу пуллар Ким Чен Инга КХДРнинг ядровий арсеналини, ҳарбий имкониятларини ҳамда иқтисодиётини кенгайтиришга ёрдам берган ва Ғарб билан музокаралар олиб боришида босимни камайтирган", дейилади мақолада.