Бугун 8 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли Европагача узайтирилиши мумкин

Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли Европагача узайтирилиши мумкин

Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўлини Каспий денгизи, Озарбайжон ва Туркия орқали Европа мамлакатларигача узайтириш режалаштирилмоқда.

Бу йўналиш амалга оширилса, Ўзбекистон Хитойдан Европага юк ташишда муҳим транзит марказларидан бирига айланиши мумкин.

Янги темир йўл йўналиши Марказий Осиё давлатларини Хитой ва Европа бозорлари билан боғлайдиган транспорт коридорларидан бирини шакллантириши кутилмоқда.

Лойиҳа Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўлини Каспий денгизи орқали Транскаспий транспорт йўналишига улаш, кейин эса Озарбайжон ва Туркия орқали Европа бозорларига чиқиш имконини беради.

Киритилди: 19:52 07.08.2026. Ўқилди: 1115 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!