Бугун 25 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Россия Яман Ҳусийларига Қизил денгиздаги тижорат кемаларига ҳужумлар учун сунъий йўлдош маълумотларини тақдим этган

Россия Яман Ҳусийларига Қизил денгиздаги тижорат кемаларига ҳужумлар учун сунъий йўлдош маълумотларини тақдим этган

Россия Яман Ҳусийларига Қизил денгиздаги тижорат кемаларига ҳужумлар учун сунъий йўлдош маълумотларини тақдим этган. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

Нашр бу ҳақда Европа мамлакатлари мудофаа вазирликларидаги манбаларига таяниб хабар берди.

Россия сунъий йўлдошларидан олинган маълумотлар Ҳусийларга Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси орқали узатилгани айтилмоқда. WSJ суҳбатдошларига кўра, бу маълумот Ҳусйларга “ҳужумлар кўламини кенгайтириш” имконини берди.

Яман Ҳусийлари Қизил денгиздаги тижорат кемаларига 2023 йилнинг охиридан ҳужум қила бошлаган. WSJ ҳисоб-китобларига кўра, улар жами 100 дан ортиқ кемага ҳужум қилган, иккитасини чўктирган ва бир кемани қўлга олган.

Киритилди: Бугун 09:35. Ўқилди: 534 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!