Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Жон Кирби Россияда жойлашган Шимолий Корея қўшинлари Украинадаги жангларга жалб қилинса, улар қонуний нишонга айланишини айтди.
"Биз бу аскарлар Россия армияси билан жангга киришадими ёки йўқми, ҳозирча билмаймиз. Аммо бунинг эҳтимолидан катта хавотирдамиз".