Исроилнинг Эронга қарши жавоб қайтариш режалари ҳақидаги АҚШ разведкасининг юқори махфий маълумотларининг ошкор этилиши Эроннинг 1-октабр куни амалга оширилган ракета ҳужумига Исроил жавобининг кечикишига олиб келди, деб ёзади Британиянинг Times нашри.
Нашрнинг таъкидлашича, аввалроқ ОАВ томонидан эълон қилинган ушбу сизиб чиқиш Исроил ҳарбийларини бўлажак жавоб зарбасининг «айрим стратегиялари ва таркибий қисмларини ўзгартиришга» мажбур қилган.
Тҳе Тимес нашрининг таъкидлашича, махфий ҳужжатлар ИДнинг «Голден Ҳоризон» ва «Роcкс» ҳаводан учириладиган баллистик ракеталаридан жавоб зарбаси беришда фойдаланиш ниятида эканлиги кўрсатилган.
Аввалроқ, оммавий ахборот воситалари 2024 йил 5 ноябрда бўлиб ўтадиган АҚШ президентлик сайловларига қадар Исроил Эронга ҳужум қилмаслигини тахмин қилган эди.