Бугун 21 октябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Эрталабдан Исроилга юзлаб ракеталар ташланди

Эрталабдан Исроилга юзлаб ракеталар ташланди

Ливандан Исроилнинг шимолий ҳудудларига 70 га яқин ракета учирилди, уларнинг бир қисми Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан тўхтатилди, отишма натижасида баъзи ҳудудларда ёнғинлар бошланди.

Бу ҳақда Исроил мудофаа армияси матбуот хизмати хабар берди.

"Исроил ёнғин-қутқарув хизматлари ушбу ҳудудларда ҳужум натижасида юзага келган кўплаб ёнғинларни ўчириш устида ишламоқда," - дейилади баёнотда.

Бир муддат ўтгач, Исроил армияси Ливандан Исроилга яна 30 га яқин ракета отилгани ҳақида хабар берди.

Ҳарбийлар маълум қилишича, ушбу ҳужум натижасида бир қанча ҳудудларда ёнғинлар юз берган.

Киритилди: 19:59 20.10.2024. Ўқилди: 1588 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!