Бугун ФИФА терма жамоалар рейтинги янгиланди.
Янгиланган рейтингда Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки поғона юқорилаб, 58-ўринни эгаллаган ва ОФК минтақасида Саудия Арабистонидан ўзиб кетган.
Жадвалда кучли бешлик ўзгармаган. Аргентина етакчи бўлса, Франция ва Испания терма жамоалари кейинги поғоналарда бормоқда.
Ўзбекистон ОФКда 7-жамоа бўлиб турибди. Осиё қитъасида Япония (15) ва Эрон (19) пешқадамлик қилмоқда.