Бугун 25 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Бу 7 октябрдаги ҳужумдан ҳам каттароқ ҳужум бўларди

Бу 7 октябрдаги ҳужумдан ҳам каттароқ ҳужум бўларди

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху чоршанба куни Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” жангарилари жип ва ракеталар ёрдамида Исроилга ер ости туннеллари орқали ҳужум қилишга уринаётганини ошкор этганини маълум қилди.

Франциянинг CNews ва Europe 1 телеканалларига берган интервьюсида Исроил бош вазири бу ҳужум муваффақиятли бўлса, ўтган йилги ХАМАС ҳужумидан кўра кучлироқ бўлишини башорат қилди.

“Биз чегарадан 100-200 метр масофада Исроилга бостириб кириш учун тайёрланаётган туннелларни топдик. Бу 7 октябрдаги ҳужумдан ҳам каттароқ ҳужум бўларди”, – деди Нетаньяху.

Эслатиб ўтамиз, бугун Исроил Сурия пойтахти Дамашқ ва бу давлат ғарбидаги Хомс шаҳри яқинидаги ҳарбий объектларга зарба берди.

Дамашқнинг марказий тумани Кафр Суса маҳаллий вақт билан соат 3:40 да зарба берган. Яна бир зарба Хомс вилоятидаги ҳарбий объектга берилди.

Сурия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ҳаво ҳужуми оқибатида бир аскар ҳалок бўлган, етти нафари яраланган. Шунингдек, турли моддий йўқотишлар бўлган.

Киритилди: 23:10 24.10.2024. Ўқилди: 611 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!