Россия томони АҚШдан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан АҚШнинг янги сайланган Президенти Доналд Трамп ўртасидаги эҳтимолий учрашув борасида "хотиржамлик билан" сигнал кутаётганини Россия давлат раҳбарининг ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.
"Москвада ўтириб, Вашингтондан телефон қўнғироғи келишини кутишаётгандек таассурот уйғонишини истамасдим. Йўқ, биз Трамп жамоаси ўз вазифаларини эгаллаши ва Трампнинг Овал хонага киришини хотиржамлик билан кутмоқдамиз. Кейин нима бўлишини кўрамиз," - деди Ушаков.
Ушаков Путин ва Трамп учрашувига тайёргарлик кўрилаётгани ҳақидаги хабарларга шундай изоҳ берди.
"Ҳозирча (алоқалар) йўқ. Президент биз мулоқотга тайёр эканлигимизни бир неча бор таъкидлаган. Сигналлар келишини хотиржамлик билан кутмоқдамиз," - дея қўшимча қилди у АҚШ билан бу борада қандайдир алоқалар мавжудлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
Унинг таъкидлашича, учрашувдан олдин Оқ уй ва Россия президенти маъмурияти ўртасида ёпиқ форматдаги мулоқотлар бўлиб ўтади.
"Шундан сўнг мулоқотни янада ривожлантириш, шу жумладан, олий даражадаги мумкин бўлган суҳбат масалалари ҳал этилади," - деди Ушаков.
"Одатда ҳокимиятга келган президент ёки ҳукумат раҳбари биринчи бўлиб қўнғироқ қилади," - дея қўшимча қилди у.