Россия хавфсизлик кучлари Москвадаги Британия элчихонаси қўриқчисини давлатга хиёнат қилишда гумон қилиниб ҳибсга олди.
Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) Жамоатчилик билан алоқалар маркази хабар берди.
45 ёшли Россия фуқароси Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) агенти бўлиб чиқди. "Апостол Дмитрий" тахаллуси билан танилган украиналик блогер Дмитрий Карпенконинг топшириғига биноан у дипломатик миссиянинг хавфсизлик тизимлари, у ерда ўтказилган тадбирлар ва элчихона ходимлари ҳақида маълумот тўплаётган эди. СБУ олинган маълумотлардан Британия элчиси ва бошқа дипломатларга қарши террористик ҳужумлар уюштириш ва кейин ҳамма нарсада Россияни айблаш учун фойдаланишни режалаштирган.
Шуни таъкидлаш керакки, Найджел Кейси ҳозирда Москвадаги Буюк Британия элчиси лавозимида ишлайди.