Россия ва Хитой бу ҳафта узоқ кутилган "Сибир кучи 2" газ қувури бўйича музокараларни қайта бошламоқда. Ушбу қувур икки давлат иқтисодиётини бир-бирига боғлайди, деб хабар бермоқда Bloomberg.
Нашр маълумотига кўра, бу масала Си Цзиньпин ва Путин учрашуви кун тартибига киритилган. Москва анчадан бери ХХР билан ушбу битимни тузишга интилмоқда, чунки "Сибир кучи 2" Россияга йилига қўшимча 50 миллиард куб метр газ етказиб бериш, Хитойга эса қимматбаҳо суюлтирилган табиий газ импортини алмаштириш имконини беради.
Мақолада таъкидланишича, газ қувури бўйича музокаралар йиллардан бери давом этиб келмоқда. Пекин ҳатто дастлабки келишувдан ҳам ўзини тийиб келаётган бир пайтда, Москва муқаррар битим ҳақида бир неча бор эълон қилган.