Бугун 18 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Россия ва Украина уруши 2030 йилгача тугаши керак – Бельгия Бош штаби бошлиғи

Россия ва Украина уруши 2030 йилгача тугаши керак – Бельгия Бош штаби бошлиғи

Мамлакат Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Фредерик Вансина "Le Soir" нашрига берган интервьюсида Россия ва Украина ўртасидаги уруш 2030 йилгача якунланиши лозимлигини таъкидлади. Унинг фикрича, уруш тугаганидан кейин Европа Россияни тийиб туриш учун етарлича кучли бўлиши шарт.

"2030 йил Европа учун оғир давр бўлади. Ўша вақтга келиб Россия 650–700 минг нафар тажрибали жангчилардан иборат армияга эга бўлиб қолади", — деди Вансина.

Генералнинг сўзларига кўра, Европа 2030 йилгача ҳатто АҚШ ёрдамисиз ҳам Путинга қарши тура олишини исботлаши керак.

"Бизда ҳали бир неча йил вақт бор. Киев ўзининг жасорати ва қони эвазига биз учун мана шу вақтни сотиб олмоқда. Шу сабабли ҳам биз уларни қатъий қўллаб-қувватлаяпмиз", — дея қўшимча қилди Фредерик Вансина.

Киритилди: Бугун 09:12. Ўқилди: 372 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!