Бугун 10 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Россия ва Украина билан музокаралар олиб бораётган АҚШ музокарачилари таркибида ўзгариш бўладими?

Россия ва Украина билан музокаралар олиб бораётган  АҚШ музокарачилари таркибида ўзгариш бўладими?

Оқ уй Financial Times (FT) газетасида Россия ва Украина билан музокаралар олиб бораётган Америка вакиллари жамоасида ўзгаришлар бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни ёлғон деб рад этди.

Оқ уй матбуот котиби ўринбосари Анна Келли бу ҳақда ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзди.

"Нима ҳақида гапираётганини билмайдиган аноним, паст даражадаги манбаларга ишониб топширилган бу хабар мутлақо ёлғон. Бундай гап-сўзлар бўлмаяпти. АҚШ президентининг махсус элчиси Стив Уиткофф ва АҚШ президентининг куёви Жаред Кушнер тинчлик шартномаси устида астойдил ишлашда давом этмоқдалар ва Президентнинг Қўшма Штатлар номидан музокараларни олиб боришга тўлиқ ишончи бор", дейилади баёнотда.

У шунингдек, Financial Times (FT)нинг Оқ уй мақолада келтирилган маълумотларга изоҳ беришдан бош тортгани ҳақидаги даъвосини ёлғон деб рад этди. Келлининг сўзларига кўра, материал газета АҚШ маъмурияти матбуот хизматидан тегишли сўровни олишидан олдин чоп этилган.

Киритилди: Бугун 11:40. Ўқилди: 368 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!