270 нафар ҳарбийлар ва 120 нафар тинч аҳоли, жумладан, Украина томонидан асирга олинган Курск вилояти аҳолиси ватанига қайтмоқда. Улар ҳозир Беларусда.
Кенг кўламли асирлар алмашинуви (1000 кишига 1000 киши) ҳақида Россия ва Украина орасида Истанбулда бўлиб ўтган тўғридан-тўғри музокаралар вақтида келишиб олинган эди.