Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Яшил чироқ" ёқилди: Исроил Эронга ҳужумни давом эттирмоқда

"Яшил чироқ" ёқилди: Исроил Эронга ҳужумни давом эттирмоқда

Исроилнинг "Channel 14" телеканали маълум қилишича, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Эронга қарши ҳужумларни қайтадан бошлаган. Шу билан бирга, Америка нашри Axios хабар беришича, "Исроил Эронга ҳужум қилиш учун яшил чироқ олган".

Эроннинг Натанз ядровий объекти, Шираз ва Керманшоҳ шаҳарларида кучли портлашлар янграётгани хабар қилинмоқда.

Жума куни Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Эрон шаҳарларидаги бир қатор нишонларга навбатдаги ҳужумлар тўлқинини амалга оширди. Бу ҳақда Яқин Шарқ оммавий ахборот воситалари гувоҳлар сўзларига таянган ҳолда хабар берди.

Ҳужумлар асосан Шираз, Хорамабод ва Тебриз шаҳарларига қаратилгани маълум қилинди.

Киритилди: 17:08 13.06.2025. Ўқилди: 1468 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!