Исроил хавфсизлик хизматлари вакилининг "Fox News"га билдиришича, махсус чоралар орқали улар Эрон қўмондонлари ҳақида кўпроқ маълумот тўплаб, бу маълумотлар асосида уларнинг ҳаракатини бошқаришга муваффақ бўлишган.
Манбада қуйидагича ёзилади:
«Биз улар ҳақида кўпроқ билиш учун муайян тадбирлар ўтказдик ва кейин бу маълумотдан уларнинг ҳаракатларига таъсир ўтказиш учун фойдаландик. Биз уларни учрашишга мажбур қилишини билардик — ва энг муҳими, уларни шу ерда ушлаб туришни ҳам билиб олдик».
У шундан ташқари, Исроил Теҳрон Исроилга қарши қўллашни режалаштираётган ПВО тизимлари ва баллистик ракеталарни муваффақиятли йўқ қилганини таъкидлади.