Бугун 7 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги илк автомобиль кўприги очилди

Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги илк автомобиль кўприги очилди

Кўприк Россия ва КХДР чегарасидан ўтувчи Туман дарёси устидан қурилган. Унинг узунлиги қарийб 1 километр.

Очилиш маросимида бош вазирлар Михаил Мишустин ва КХДР Вазирлар Маҳкамаси раиси Пак Тхэ Сон видеомулоқот орқали нутқ сўзлади. Шундан сўнг автомобиллар колоннаси кўприкдан ўтди.

Унга Қизил Армия зобити, КХДР Меҳнат Қаҳрамони Яков Новиченко номи берилди.

Новиченко 1946 йилда Пхеняндаги митингда Ким Ир Сенга отилган гранатани танаси билан тўсиб, унинг ҳаётини сақлаб қолган.

Киритилди: Бугун 14:32. Ўқилди: 249 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!