Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Россия ва КХДР ўз чегарасидаги кўприк қурилишини якунлашга яқин турибди, деб хабар бермоқда Британиянинг The Guardian нашри.
Кўприкнинг фойдаланишга топширилиши мамлакатлар ўртасида илгари мавжуд бўлмаган тўғридан-тўғри автомобил қатновининг пайдо бўлишини англатади, деб маълум қилади нашр.
Газета маълумотларига кўра, 830 метрлик кўприк Россиянинг Узоқ Шарқидаги Хасан ва Шимолий Кореядаги Туманган ўртасидаги чегара Туманная дарёси орқали ўтади. Унинг қурилиши 2025 йилнинг баҳорида бошланган бўлиб, ҳозирда деярли якунланган.
Россия ва КХДР расмийлари кўприк савдо ва туризмни кенгайтириш учун мўлжалланганини таъкидламоқда. Украинада эса автомобил қатнови Москва ва Пхенян ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни кучайтириш имкониятларини кенгайтиришидан хавотирда.