Россия ва АҚШ Стратегик ҳужум қуролларини қисқартиш бўйича шартнома муддати тугагандан кейин ҳам ядровий қуролсизланиш бўйича музокараларни бошлаши мумкин.
Бу ҳақда “РИА Новости” агентлигига АҚШнинг Қуролларни назорат қилиш ассоциацияси ижрочи директори Дарел Кимбалл маълум қилди.
Кимбаллнинг айтишича, Стратегик ҳужум қуролларини қисқартиш бўйича шартнома (Nеw Start) муддати якунланган тақдирда ҳам икки давлат етакчилари ядровий таҳдидни камайтириш бўйича оқилона чоралар кўриш ҳамда жиддий ва изчил музокараларни бошлаш орқали дунёни хавфсизроқ йўлга йўналтириш имкониятига эга.
У, шунингдек, музокаралар столига бошқа томонларни ҳам таклиф этиш зарурлигини таъкидлаб, Хитой, Буюк Британия ва Францияни алоҳида қайд этди.