Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Россия ўз қўшинларини Ўзбекистоннинг Афғонистон билан чегарасига жойлашни бошлади

Россия ўз қўшинларини Ўзбекистоннинг Афғонистон билан чегарасига жойлашни бошлади

Россия Марказий ҳарбий округи хабар берганидек, Россия ва Ўзбекистон қуролли кучларининг 1,5 мингга яқин ҳарбий хизматчиси Сурхондарё вилоятида 30 июлдан 10 августгача давом этадиган қўшма машғулотларда иштирок этади. Машғулотлар Афғонистон билан чегарадош ҳудуддаги «Термиз» полигонида бўлиб ўтади. Унда 200 га яқин ҳарбий техника, шу жумладан авиациядан фойдаланиш режалаштирилган.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг тезкор реакция кучларининг авиация таркибий қисми бўлган ва ҳаво ҳудуди хавфсизлигини таъминлашда иштирок этувчи Россиянинг Қирғизистондаги «Қант» авиабазисидан «Су-25СМ» ҳужумкор самолётларининг парвози иштирок этиши кутилмоқда.

Аввалроқ Россия ҳарбийлари афғон–тожик чегарасига етиб боргани хабар қилинган. Шунингдек, Россия Афғонистондаги кескинлашув фонида Тожикистонда ҳарбий машқлар ўтказгани хабар берилган.

Киритилди: 10:29 30.07.2021. Ўқилди: 2450 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!