Бугун 21 июнь, 2024 йил, жума

O'ZB

Санкт-Петербург суди учта Европа банкининг Россиядаги активларини ҳибсга олди

Санкт-Петербург суди учта Европа банкининг Россиядаги активларини ҳибсга олди

Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти арбитраж суди Европадаги учта банкнинг деярли 800 миллион евро миқдоридаги Россия активларини ҳибсга олди. Бу ҳақда Financial Times суд ҳужжатларига таяниб ёзмоқда.

Газетанинг қайд этишича, Deutsche Bankнинг 238 миллион евродан ортиқ, Commerzbankнинг 94 миллион евро ва UniCredit Банкнинг 462 миллион евродан ортиқ маблағи мусодара қилинган.

Ўтган йилнинг август ойида банкларга қарши даъволар «Газпром» ва «РусГазДобича» ширкати бўлган "Русхимальянс" томонидан берилган эди. 2021 йилда "Русхимальянс" Германиянинг Linde компаниясига Ленинград вилоятида газни қайта ишлаш заводини лойиҳалаштириш ва қуришни буюрди. Deutsche Bank, Commerzbank, UniCredit ва яна иккита банк битимда кафил сифатида иштирок этди.

"Русхимальянс" авансни Lindeга ўтказди, аммо 2022 йилда Россиянинг Украинага бостириб кириши ва кейинги санкциялар фонида немис компанияси ишини тўхтатди.

Россия билан боғлиқ чекловлар туфайли банклар ҳам ўзларининг кафолат мажбуриятларини бажара олмадилар. Шундан сўнг, "Русхимальянс" уларга қарши даъво аризаси билан чиқди.

2022 йил охирида суд "Русхимальянс" нинг даъвосини қаноатлантирди ва Lindeнинг 35 миллиард рубль миқдоридаги Россиядаги активларини ҳибсга олди. Шу йилнинг февраль ойида суд немис компаниясидан «Газпром» шўба корхонаси фойдасига 143 миллиард рубль ундирди. Март ойида "Русхимальянс" Lindeга қарши 105,5 миллиард рубль миқдорида янги даъво қўзғатди.

Киритилди: 02:49 19.05.2024. Ўқилди: 4815 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!