Бугун 22 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Россия Украинанинг газ инфратузилмасига кенг кўламли зарба берди — “Нафтогаз”

A A A
 Россия Украинанинг газ инфратузилмасига кенг кўламли зарба берди — “Нафтогаз”

Украина энергетика компанияси маълумотларига кўра, Харков ва Полтава вилоятларидаги объектларга 35 та ракета, жумладан баллистик ракеталар, ҳамда 60 та дрон билан зарба берилган. Улардан фақат бир қисми уриб туширилган.

“Нафтогаз” бошқаруви раиси Сергей Корецкийнинг айтишича, ҳужум натижасида объектларнинг катта қисми зарар кўрган, баъзиларида эса жиддий даражадаги вайронагарчилик юзага келган.

"Бу зарбанинг ҳарбий нуқтаи назардан ҳеч қандай маъноси йўқ. Бу — русларнинг навбатдаги пасткашлиги бўлиб, Украинада иситиш мавсумини издан чиқариш ва қишда оддий аҳолининг уйларини иситиш имкониятидан маҳрум қилишга қаратилган", — дея қўшимча қилди у.

Киритилди: 18:37 03.10.2025. Ўқилди: 1644 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!