Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россия Украинани расмийларга суиқасд тайёрлашда айблаяпти

Россия Украинани расмийларга суиқасд тайёрлашда айблаяпти

Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) украин махсус хизматлари Россиянинг юқори лавозимдаги давлат арбобига нисбатан суиқасд тайёрлаганини маълум қилди. Айбловга кўра, ҳодиса марҳум қариндошлари қабрини зиёрат қилиш вақтида амалга оширилиши режалаштирилган.

ФХХнинг расмий баёнотига кўра, суиқасд Москвадаги Троекуровское қабристонида содир этилиши мўлжалланган. Террор актини амалга ошириш учун Украина махсус хизматлари томонидан тўрт нафар шахс «ёлланган»и айтилмоқда, улар:

  • Марказий Осиёдан бўлган бир мигрант,
  • Киевдан бир фуқаро,
  • икки россиялик — эр-хотин.

ФХХнинг маълум қилишича, уларнинг телефонларида WhatsApp ва Signal мессенжерларида Украина махсус хизматлари ходимлари билан ёзишмалар топилган.

Тергов материалларида келтирилишича, суиқасдни амалга ошириш учун махсус қурилма – ичига яширин камера ўрнатилган гул қўйиладиган ваза тайёрланган. Ваза махсус шахс томонидан муҳим шахс ташриф буюрадиган қабрга қўйилиши режалаштирилган.

ФХХ томонидан эълон қилинган видеода қўлга олинган россияликлардан бири вазани бир воситачи орқали қабул қилиб олганини айтади. Унинг сўзларига кўра, у вазани қабристонга олиб бориб, кўрсатилган манзилга қўйган ва кейинчалик уни бир оз буриш талаб қилинган. Шу пайтда у вазадан «симлар чиққанини» кўрганини айтган.

Ҳозирча Россия томони айбловлар юзасидан қўшимча тафсилотларни ошкор қилмаган. Украина томони эса айблов юзасидан расмий жавоб бермаган.

ФХХнинг баёнотига кўра, қўлга олинган шахслар Россия қонунчилиги бўйича терроризм билан боғлиқ моддалар асосида жавобгарликка тортилади.

Киритилди: 15:33 14.11.2025. Ўқилди: 762 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!