АҚШ президенти Дональд Трамп ва Португалия терма жамоаси ҳамда "Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду 18 ноябрь, сешанба куни Оқ уйда учрашади.
Шу куни Трамп Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан ҳам учрашув ўтказади.
16 ноябрь куни Роналду дисквалификация туфайли Португалия терма жамоаси сафида ЖЧ-2026 саралашида Арманистонга қарши ўйинда (9:1) майдонга тушмаган эди.