Европа давлатлари эртами кечми Россия билан бевосита музокаралар олиб боришга мажбур бўлади. Бу ҳақда Финляндия президенти Александр Стубб 18 ноябрь куни баёнот берди.
Politico нашрига берган интервьюсида Финляндия раҳбаридан Европа Россия президенти Владимир Путин билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишга уриниб кўриши керакми, деган савол берилди.
"Тўғридан-тўғри музокаралар вақти келганда ва у эртами-кечми келади, уни мувофиқлаштириш керак бўлади", деди Стубб.
Аввалроқ, 12 ноябрь куни Россия президенти матбуот котиби Россия музокаралар олиб боришга тайёрлигини, бироқ Украина мулоқотдан бош тортаётганини билдирган эди.