Бугун 17 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Россия Украинага ҳужум бошлаганининг 1000 кунига бағишланган баёнот эълон қилинди

Россия Украинага ҳужум бошлаганининг 1000 кунига бағишланган баёнот эълон қилинди

G7 Украинани қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади.

Еттилик гуруҳи раҳбарлари Россия босқини шароитида Киевни "мустаҳкам" қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқладилар. Бу Украина президенти Зеленскийнинг келаси йили урушни "дипломатик воситалар" билан тугатмоқчи эканини айтганига тўғри келади.

Еттилик гуруҳи (G7) етакчилари Украинага бостириб киргани учун «Россияга оғир харажатларни юклашда давом этиш» ваъдасини такрорлади.

Кремль ўз қўшнисига ҳужум бошлаганининг 1000 кунига бағишланган баёнотида улар санкцияларни, экспорт назоратини ва Москвага қаратилган бошқа «самарали чораларни» давом эттиришларини айтишди.

Баёнотда яна нима дейилган?
Лидерлар Украинага «суверенитет, эркинлик, мустақиллик, ҳудудий яхлитлик ва уни қайта тиклаш учун курашда» ёрдам беришда бирга эканликларини айтишди.

Баёнотда айтилишича, улар Россиянинг ҳаракатлари «дунёдаги заиф одамларга» таъсир қилганини ҳам тан олишади.

Катта еттиликка АҚШ, Канада, Япония, Франция, Германия, Италия ва Британия киради, ҳозирда Италия гуруҳга раислик қилмоқда.

Киритилди: 22:24 16.11.2024. Ўқилди: 654 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!