Россия дронларининг Украина марказидаги Кривой Рог шаҳридаги савдо марказига берган зарбалари оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди, 130 дан ортиқ одам эса жароҳатланди. Вилоят губернатори Александр Ганжага кўра, 29 киши оғир аҳволда, уларнинг 5 нафари болалардир.
Украина президенти Володимир Зеленский ҳужумни “мутлақо шафқатсиз ва жирканч” деб атаган. Унинг айтишича, биринчи дрон зарбасидан тахминан ярим соат ўтиб, иккинчи дрон савдо марказига урилган ва бу қутқарув хизматлари ходимларини ҳам нишонга олишга қаратилган атайлаб қилинган ҳужум бўлган.
Шунингдек, Зеленский Россия ҳужумини “террорчилик ҳаракати” деб атаб, халқаро ҳамжамиятни Москвани жавобгарликка тортишга чақирди.
"Биз, албатта, бунга жавоб қайтарамиз", — дея таъкидлади Украина президенти.