Бугун 22 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

Трамп: "Ҳормуз бўғози - Америка ҳудуди"

Трамп: "Ҳормуз бўғози - Америка ҳудуди"

АҚШ президенти Дональд Трамп Ҳормуз бўғозини Америка ҳудуди деб билишини айтди.

Оқ уй раҳбари Вашингтоннинг Теҳрон билан келишувга эришиш истагига шубҳа билдирди.

"Улар (Эрон томони) келишувни жуда хоҳлашади. Биз буни хоҳлаймизми ёки йўқми, билмаймиз, чунки мен энди Ҳормуз бўғозини Америка ҳудуди деб биламан. Бу Америка ҳудуди", деб таъкидлади Трамп.

Шу билан бирга, у АҚШ Эронга ядровий қурол сотиб олишга йўл қўймаслигини яна бир бор таъкидлади.

"Биз Эронга ядровий қурол сотиб олишга йўл қўёлмаймиз, акс ҳолда сиз жуда ёқимсиз оқибатларга дуч келасиз. Шунинг учун биз аралашдик ва уларни тўхтатдик. Улар ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўлмайди", деди АҚШ президенти.

Аввалроқ, АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Вашингтоннинг Эрон билан можародаги мақсадлари ҳақида гапирар экан, Ҳормуз бўғозида кемалар эркинлиги ва Теҳроннинг ядровий қурол сотиб олишининг олдини олишга ҳам ишора қилган эди.

Киритилди: Бугун 09:20. Ўқилди: 776 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!