Шимолий Атлантика альянси Францияда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларидан кейин жиддий муаммоларга дуч келиши мумкин.
Бу ҳақда Politico нашри хабар берди.
Нашрнинг қайд этишича, сўровлар икки номзод — Марин Ле Пен ва Жан-Люк Меланшон юқори даражада қўллаб-қувватланаётганини кўрсатмоқда. Ле Пен Франциянинг НАТОнинг бирлашган қўмондонлик тузилмасидан чиқишини ёқласа, Меланшон мамлакатнинг альянсни бутунлай тарк этиши тарафдори.
Бундай сценарий НАТО учун жиддий зарба бўлиши мумкин. Франция Европа Иттифоқидаги ягона ядровий давлат бўлиб қолмоқда. Мамлакат атом авианосеци, йирик ҳарбий-денгиз флоти ва разведка сунъий йўлдошларига эга. Шунингдек, Франция НАТОнинг операцион бюджетининг қарийб бир фоизини таъминлайди.
«АҚШнинг Европадаги ҳарбий иштироки қисқариб бораётгани ва Европа мамлакатлари ўз мудофаа салоҳиятини кучайтириши зарурати фонида бу хатарлар айниқса сезиларли тус олмоқда», — дейилади мақолада.