Россия Мудофаа вазирлиги Украинани Россия газини Туркия орқали Европага етказиб берувчи TurkStream қувурига дрон ҳужуми уюштиришда айблади.
Москва Мудофаа вазирлиги баёнотида айтилишича, "11 январ куни Киев режими Европа мамлакатларига газ етказиб беришни тўхтатиш мақсадида тўққизта дрон билан ҳужум қилишга уринган."
Вазирлик маълум қилишича, ҳужум Россиянинг Краснодар ўлкасидаги компрессор стансиясига қаратилган, аммо иншоот нормал ишлашни давом эттирмоқда ва қурбонлар йўқ.
Ушбу даъволарни мустақил равишда текшириб бўлмади.
Газ қувури Россиянинг Краснодар ўлкасидаги Анапа шаҳри яқинидаги Русская (Россия) компрессор стансиясидан бошланиб, Туркиянинг Кийикой шаҳригача, сўнгра Европага етиб боради. Компрессор стансиялари газ босими ва оқимини барқарорлаштириш учун қўлланилади.