Украина бундай тахминни Х ижтимоий тармоғида жойлаган постида билдирди.
"Украина махсус хизматлари Хитой сунъий йўлдошларининг Украина ҳудудини тасвирга олиши билан Россиянинг Украинадаги энергетика объектларига қилган ҳужумлари ўртасидаги мувофиқликни қайд этмоқда. Россия билан Хитойдаги тузилмалар ўртасида алоқалар кучайгани, улар эса космик разведка маълумотларини тақдим этиши мумкинлиги ҳақида биламиз", — деди Зеленский Украина Ташқи разведка хизмати раҳбари Олег Ивашченко билан учрашувдан сўнг.
Украина президенти бу масалани иттифоқчилари билан муҳокама қилишни режалаштираётганини айтди ва бундай ҳаракатлар қарийб тўрт йилдан бери давом этаётган урушни тугатиш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатларни издан чиқаришини таъкидлади.