Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Россия собиқ СССРнинг Европа қисмидаги ҳудудларини қайтадан эгаллашни истайди(ми)?

Россия собиқ СССРнинг Европа қисмидаги ҳудудларини қайтадан эгаллашни истайди(ми)?

Reuters'нинг Россия собиқ СССРнинг Европа қисмидаги ҳудудларини қайтадан эгаллашни истаётгани ҳақидаги хабари мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди — Россия президенти матбуот котиби.

Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, бундай ҳисоботлар мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар қанчалик ишончли экани номаълум.

"Биз бу борада қандайдир хабарларни кўрдик. Бу разведканинг хато мулоҳазалари ва хулосалари тоифасига киради. Бу мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди", — деди Кремл вакили.

Аввалроқ Reuters агентлиги АҚШ разведкаси маълумотларига таяниб Путин бутун Украинани эгаллаш ва Европанинг илгари СССР таркибига кирган айрим ҳудудларини Россияга қўшиб олишни исташи ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: 17:10 22.12.2025. Ўқилди: 20483 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!