Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳиндистонда штат вазири мусулмон аёл шифокорнинг юзини очгани учун танқидга учради

Ҳиндистонда штат вазири мусулмон аёл шифокорнинг юзини очгани учун танқидга учради

Ҳодиса Патна шаҳрида Бихар штати бош вазири Нитиш Кумар томонидан AYUSH тизими (анъанавий тиббиёт) бўйича янги тайинланган шифокорларга ҳужжатлар топшириш маросими чоғида содир бўлди, деб хабар бермоқда ExpressAsia.

Мусулмон шифокор Нусрат Парвин ҳужжатини олиш учун ниқобда саҳнага чиққан пайтда, Нитиш Кумар аввало унинг ниқобига ишора қилиб, “Бу нима?” дея эътироз билдирган. Шундан сўнг у шахсан ниқобнинг бир қисмини тушириб, аёлнинг юзини жамоатчилик олдида очиб қўйган.

Айрим маросим иштирокчилари, жумладан, бош вазир ўринбосари ҳам вазиятга аралашишга уринган. Шифокор маросимда иштирок этишни давом эттирган, аммо кейинчалик ишга киришмаган. Унинг иш бошлаш санаси ҳозирча номаълум.

Ҳодиса видеога олиниб, ижтимоий тармоқларда тез тарқалди ва кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди.

Ҳиндистонда мазкур воқеа юзасидан оммавий норозилик намойишлари бошланди ва Бихар штати бош вазири Нитиш Кумарнинг истеъфосини талаб қилиш чақириқлари янгради.

Ички норозиликлардан ташқари, мазкур ҳолат халқаро ҳамжамият томонидан ҳам қораланди. Покистон ва Яқин Шарқнинг бир қатор давлатлари ҳодисага нисбатан кескин норозилик билдирди ва Кумардан узр сўрашни талаб қилди.

Киритилди: 22:46 24.12.2025. Ўқилди: 456 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!