Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ ҳарбийлари Санта Клаус Россия узра учиб ўтганини маълум қилди

АҚШ ҳарбийлари Санта Клаус Россия узра учиб ўтганини маълум қилди

Санта Клауснинг чанаси ва буғулари Россия ҳудуди, жумладан, Москва устидан учиб ўтди. Бу ҳақда Шимолий Америка аэрокосмик мудофаа қўмондонлиги (NORAD) маълум қилди.

Ташкилот радарлари Чукотка, Сибир ва Узоқ Шарқ, Урал ва Волга бўйидаги шаҳарларда чана кўринишини аниқлади. Москва вақти билан соат 12:10 ҳолатига кўра, Санта Клаус Ҳиндистон, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Африка ва Яқин Шарқ устидан учиб ўтиб, 3,6 миллиарддан ортиқ совға тарқатган.

NORAD қишки сеҳргарнинг Рождество арафасида (Григориан тақвими бўйича 25 декабр) ҳаракатларини 68 йилдан бери кузатиб келади. Қўмондонлик ҳар йили 24 декабрь куни ўзининг расмий сайтида Санта Клауснинг маршрути ҳақидаги маълумотларни эълон қилади.

Бир кун аввал АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати ижтимоий тармоқларда Санта Клаус мигрантларни ҳибсга олгани акс этган видеони жойлаштирди.

Киритилди: Бугун 10:40. Ўқилди: 967 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!