Бугун 9 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Россия томонидан Украинанинг Харков шаҳрига уюштирилган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 11 нафарга етди

Россия томонидан Украинанинг Харков шаҳрига уюштирилган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 11 нафарга етди

7 мартга ўтар кечаси Россия армияси Украина бўйлаб ракета ва дронлар билан ёпирилма зарба йўллади. Украина қуролли кучлари ҳаво кучларига кўра, Россия 480 та дрон, иккита гипертовушли ракета, 13 та баллистик ракета ва 14 та қанотли ракета учиран. Асосий зарба Киев, Харков, Житомир ва Хмелницкий вилоятларига тўғри келган.

Украина армияси ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 453 та дронни зарарсизлантиргани, шунингдек, саккизта баллистик ракета ва 11 та қанотли ракетани уриб туширганини маълум қилган.

Россия баллистик ракеталаридан бири Харков шаҳридаги кўп қаватли турар жой биносига урилган. Зарба оқибатида уй подъезди вайрон бўлиб, қўшни уйнинг юқори қаватлари шикастланган.

Киритилди: 17:44 08.03.2026. Ўқилди: 627 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!