FT нашрининг Москвадаги манбаларга таяниб хабар беришича, бунга асосий сабаб Владимир Путиннинг армияга 2026 йил охиригача Донецк вилоятининг қолган қисмини эгаллаш ҳақида буйруқ берганидир. Кремлнинг бу режалари ҳақида аввалроқ Володимир Зеленский ҳам гапирган эди.
FT маълумотларига кўра, россияликлар америкаликлардан музокаралар доирасида Украинадан бунга ён беришларини талаб қилишни сўрамоқда. Газета суҳбатдошлари ёз мавсуми тугагунга қадар АҚШ иштирокидаги уч томонлама музокаралар қайта бошланишини даргумон деб ҳисоблайди.
Шу билан бирга, Financial Times Украина дронлари зарбаларининг "мисли кўрилмаган даражада шиддатли" эканини ёзади, бу эса Россияда "сўнгги ўн йилликлардаги энг оғир ёнилғи инқирози"га олиб келди.
Қайд этилишича, АҚШ томонидан тақдим этилган разведка маълумотлари Украина Қуролли кучлари ҳаво ҳужумлари аниқлигини оширишда муҳим рол ўйнамоқда.